Қашқадарёда тадбиркорларни ноқонуний текширувдан ўтказган мансабдор жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани экология бўлими бошлиғи тадбиркорларни ноқонуний текширгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда «NasafNews» хабар берди.

Қайд этилишича, бизнес-омбудсман девонига «Истиқбол» ва «Фаровон» масъулияти чекланган жамиятлари (тадбиркорлик субъектларининг номлари ўзгартирилган) туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан ноқонуний текшириш ўтказилгани тўғрисида мурожаат қилган.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан мурожаатда таъкидланган ҳолатлар ўрганилганда, бўлим бошлиғи Ў.Ж. ва инспекторлар томонидан «Истиқбол» ва «Фаровон» масъулияти чекланган жамиятларида текшириш ўтказилиб, текширишни бошлашдан олдин тадбиркорлик субъектларига бирон-бир ҳужжат тақдим этмаган ва тилхат олмаган.

Шунингдек, ўтказилган текширувлар ҳақида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали текширув бошланган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида ваколатли органни хабардор қилмаган.Шу билан бирга, текширув далолатномасининг бир нусхасини тадбиркорлик субъектларига тақдим қилмаган.

Ҳолат юзасидан бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан бўлим бошлиғи Ў.Ж.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича туман судининг 9 августдаги қарори билан 4,5 миллион сўм жарима жазоси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда январь–февраль ойларида тадбиркорлар устидан қанча ноқонуний текширувлар ўтказилгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди