Россияда сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди — видео

Россияда 21 сентябрь, чоршанба куни сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланди. Бу ҳақда «ОВД-Инфо» инсон ҳуқуқлари ҳимояси лойиҳаси маълум қилди.

Фото: AP Photo

Маълумотларга кўра, қўлга олиш ишлари 38 та шаҳарда амалга оширилган. Энг кўп намойишчилар Петербург (565 киши), Москва (536 киши) ва Екатеринбургда (48 киши) қўлга олинган.

Самарада полиция икки нафар ёш боласи билан кетаётган аёлни қўлга олган. Қайд этилишича, улар норозилик намойишлари ўтказилаётган майдон яқинида сайр қилиб юрган. Москва ва Петербургда полиция ходимлари намойиш иштирокчиларини куч ишлатиб, қўлга олган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълум қилишича, акция иштирокчилари ва журналистлар калтакланган.

Россия музейи яқида аёл қўлга олинишда ерга ёқтизилган, бир неча киши тиз чўктирилган. Шунингдек, Москвада полициячилар икки нафар намойишчини ҳушсиз ҳолда олиб кетган. Калининградда эса аёл курткасининг ранги сабаб ҳибсга олингани айтилмоқда.

Россия ИИВ мамлакатнинг қатор вилоятларида «рухсат этилмаган акцияларнинг олди олинганини»ни билдирган. Идора, шунингдек, намойишчилар ҳибсга олинганини айтиб, уларнинг сонига аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Россия фонд бозори кескин қулади. Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, уларни оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди