Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара масаласидаги музокаралар ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев  Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясида иштирок этаётгани тўғрисида хабар берилганди. Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиевнинг ёзишича, сессияда Президент Қирғизистон билан чегара масаласидаги музокаралар ҳақида гапирган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Тасаввур қилинглар, аввал Тошкент вилоятидаги чегараларимизда миналар турарди. Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига. Шахсан ўзим назорат қилиб, миналарни олдирдим. Ҳозир бемалол бориб-келишяпти.

Халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар миналарни олишда ўртага воситачи бўлишни таклиф қилишди, лекин рад қилдим. Чунки бунга ўзимизнинг ҳам кучимиз етади. Ахир қўшнимиз билан қандай қилиб ёмон бўлишимиз мумкин?!

Мана, куни-кеча Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров БМТ минбарида Ўзбекистон чегарасига оид шартномани имзолашга тайёрлигини маълум қилибди. Бу бежизгамас. Чунки биз 1,5 йил давомида катта музокаралар ўтказдик, осон бўлгани йўқ. Бир қарич ер ҳам барча давлатга муҳим. Мустаҳкам дўстлигимиз учун охири келишувга эришдик», — дейди давлат раҳбари.

Аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари 18 сентябрь куни «Гулистон» чегара пунктида учрашиб, чегара йўлини очиш ва транспортлар ҳаракатини таъминлашга келишиб олгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қирғизистон Бош прокуратураси Тожикистон билан чегарадаги можаро бўйича жиноят иши қўзғатган. Боткен вилоятида Тожикистон томонидан содир этилган ҳужумга сабаб бўлган ҳолатларни ўрганиш учун идоралараро тергов гуруҳи тузилган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди