14:01 | 22.09.22 439

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида деҳқончилик ва чорвачиликка масъулларни танқид қилди

Таъкидланишича, гўшт етиштириш пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун умуман етарли эмас

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги масъуллар деҳқончилик ва чорвачиликнинг бор имкониятларининг 50 фоизидан ҳам фойдаланилмаётгани ҳақида гапирди, деб хабар беради Президент матбуот котиби.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Тошкент вилоятида полиз, картошка, мева ва узум ҳосилдорлиги қолган ҳудудлардан 1,5-2 баравар паст, сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари камлиги натижасида 35 фоиз маҳсулот йўқотилмоқда.

Шавкат Мирзиёев вилоятдаги деҳқончилик ва чорвачиликка масъуллар бор имкониятнинг 50 фоизидан ҳам фойдаланмаётгани, ер майдонлари катта бўлса ҳам, мева-сабзавот экспорти кўпаймаётгани, гўшт етиштириш пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун умуман етарли эмаслигини кўрсатиб ўтган.

Шу муносабат билан:

  • Оҳангарон туманининг тоғолди ҳудудларида камида 50 минг гектар ерларни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш;
  • 9 минг гектарни деҳқон хўжаликларига тарқатиш;
  • Тошкент, Паркент, Янгийўл, Қибрайда логистика марказларини ишга тушириб, уларга 50 миллион доллар йўналтириш;
  • Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йил якунига қадар 4 миллион дона мева ва ток кўчатлари тайёрлайдиган питомникларни ташкил қилиш топширилган.

Умуман, аҳоли томорқасидан йилига 2-3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилмаса, қишлоқларда муносиб ҳаёт ташкил этиш бўйича қўйилган мақсадга эришиб бўлмаслиги таъкидланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь, пайшанба куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрига ташриф буюриши тўғрисида хабар берилганди. Президент Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 343
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 240
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 944
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 446
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 406
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 453