Тошкентда МИБ саккиз ойда 1,3 трлн сўмлик қарздорликларни ундирди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ органлари билан ҳамкорликда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 8 ойида иш юритувидаги 41 мингдан ортиқ 3,2 триллион сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг мол-мулкларини реализация қилиш, ундирувни уларнинг дебиторлик қарздорларига қаратиш чорасида ижро ҳаракатлари олиб борилган. Натижада 10 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича 1,3 триллион сўм маблағлар ундирилиши таъминланган.

«Ҳозирда қолдиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорларнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, ўз муддатида тўланмаган солиқ қарздорликларини ундириш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

Мисол учун, бошқарманинг Яшнобод тумани бўлими иш юритувида хўжалик юритувчи субъектдан давлат фойдасига жами 1,3 миллиард сўм солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан, қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, унга тегишли барча валюта, махсус блок ва иккиламчи ҳисоб варақлари, барча кўчар ва кўчмас мол-мулклари аниқланиб, банд солинган. Шундан сўнг банд солинган мулкларни реализация қилиш чоралари кўриш жараёнида қарздор томонидан жами қарздорлик бартараф қилинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Олмазор туманида Мажбурий ижро бюроси қарздор фуқародан 50 миллион сўм қарздорликни давлат фойдасига ундирганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди