Туркияда ўт ўчирувчилар вертолёти қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Туркияда ўрмон ёнғинини ўчиришга жалб этилган вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар беради Anadolu агентлиги.

Фото: Anadolu

Мамлакат ғарбида жойлашган Денизли вилояти губернатори Али Фуат Атикнинг маълум қилишича, вертолёт «Чардак» аҳоли пункти яқинида ҳалокатга учраган. Воқеа жойига қутқарувчилар гуруҳи юборилган.

«Чардак» мэри Хюсню Йилмазнинг сўзларига кўра, ўт ўчирувчиларнинг вертолёти «Ажигёл» ҳудудига қулаган. Сўнгги маълумоларда қайд этилишича, ҳалокат оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва беш киши жароҳат олган.

Туркия ИИВ вертолёт бортида бўлган етти кишининг беш нафари Россия фуқароси бўлганини маълум қилди.

Бундан олдин Мадагаскар вазири вертолётда ҳалокатга учраб, қирғоққача 12 соат сузгани, Афғонистонда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди