Украинада 200 дан ортиқ ҳарбий асирлар алмашинуви натижасида ватанига қайтди

Мариуполь ва «Азовсталь» заводини ҳимоя қилган украиналик ҳарбийлар асирлар алмашиши доирасида Украинага қайтди. Бу ҳақда «Азов» полкининг вакилига таяниб, Suspilne News хабар берди.

Фото: Telegram / Unian

Нашр маълумотларига кўра, асирларни алмашиш Чернигов вилоятида амалга оширилган. Озод этилган ҳарбийларнинг суратлари бошқа Украина ОАВ ва Telegram каналларида ҳам эълон қилинмоқда.

Украина президенти офисининг бошлиғи Андрей Ермакка кўра, асирларни алмашиш жараёнида 215 нафар ҳарбий хизматчи мамлакатга қайтган. «Азов» полкининг беш нафар командири келишув шартларига кўра, уруш охирига қадар Туркияда қолади.

«Асирлар алмашилди, ‘азовчилар’нинг бир қисми уйига қайтди. Ва ниҳоят биз Мариуполь ҳимоячиларининг, жумладан, ‘Азовʼ полки жангчиларининг бир қисмини қайтаришга муваффақ бўлдик. Бугун кечаси биз узоқ кутган алмашиш бўлиб ўтди», — дейди «Азов» полкининг собиқ командири Максим Жорин.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлардан келиб чиқилса, озод этилганлар орасида Мариуполь патруль полицияси раҳбари Михаил Вершинин, парамедиc Екатерина Полишук ва 36-бригада катта сержанти Михаил Дианов ҳам бор.

Михаил Вершинин
Фото: Telegram

Telegram’даги Xromadske каналининг ёзишича, «Азов» полки командирининг ўринбосари Святослав Паламарь ва полк командири Денис Прокопенко ҳам озод этилган.

Фото: Telegram / Xromadske

«РБК-Украина»нинг ёзишича, «Азовсталь» ҳимоячилари украиналик сиёсатчи Виктор Медведчукка алмаштирилган. Россия томонининг маълум қилишича, 55 нафар ҳарбий хизматчи топширилган бўлиб, 22 сентябрь куни яна 30 киши Россияга топширилади. Ҳозирча Россия ҳукумати асирларни алмашиш жараёнларига изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Москва Киев билан асирларни алмашиш ҳақида бундан олдин июнда хабар берганди. Ўшанда иккала томон ҳам «144 га 144» форматида ҳарбий хизматчиларни алмашишини тасдиқлаган. Ўша вақтда Россия Мудофаа вазирлигидаги украина асирлари сони 6 мингдан ортиқ эди.

3 август куни мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадлари ва асирларни 27 маротаба алмашганини маълум қилганди. 2 сентябрь куни Украина мувофиқлаштириш штаби Киев 14 нафар ҳарбийни асирликдан қайтарганини билдирган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди