Uzbekistan GTL заводидаги синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати ўрганилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш жорий ҳолатини ўрганиш, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлигини доимий назорат қилиш, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнларини ўрганиш мақсадида Uzbekistan GTL заводида бўлди.

Ташриф мобайнида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси Uzbekistan GTL заводида Sasol технологияси асосида, дунёда илк бор табиий газдан ишлаб чиқарилган синтетик авиакеросиннинг биринчи партияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига жўнатилгани, лаборатория синовлари муваффақиятли якунланиб, 2022 йилнинг 19 сентябрь куни Миллий сертификатлаштириш тизимининг мувофиқлик сертификати олинганлиги ва ярим синтетик Jet A-1 авиа ёқилғиси авиакомпанияларни ёқилғи билан барқарор таъминлашга хизмат қилишини яна бир маротаба таъкидлади.

Uzbekistan GTL заводи томонидан IAТA, ASTM International, Def Stan халқаро ташкилотларининг авиация ёқилғиси учун хом ашё сифатида GTL керосинини синтетик компонент сифатида фойдаланишга рухсат этилгани тўғрисида ижобий хулосалар олинган.

Бошқарув раиси топшириғига кўра, GTL заводида ишлаб чиқарилган синтетик керосиннинг дунё хамжамияти томонидан эътироф этилиши мақсадида, биринчи партияси намунаси олиниб, халқаро авиасоҳани тартибга солувчи ташкилот (IATA) тавсиясига кўра, мувофиқлик сертификатини олиш учун SGS компаниясининг Эстония, Бельгия ва Франциядаги лабораторияларига таҳлил ва тегишли хулоса олиш учун юборилди.

Шу билан биргаликда, ташриф чоғида импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хомашёларини ишлаб чиқарилиши, маҳсулотни сақлаш, сотиш ҳамда етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш жараёнлари ўрганилди.

Uzbekistan GTL заводининг тўлиқ иш режимига ўтилгани сабаб, синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш ҳамда маҳсулотларнинг юқори сифатда бўлишини таъминлаш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бориш натижасида маҳсулот таннархининг арзонлашишига эришиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. 2022 йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси орқали сотувга жойлаштириладиган синтетик дизель ёқилғисининг бир тоннаси бошланғич нархи 13 млн 897 минг 109 сўмгача арзонлаштирилиши белгиланди.

Сўнгги икки ой ичида иккинчи маротаба нарх арзонлаштирилиб, жорий йилнинг 29 август куни синтетик дизелнинг бошланғич нархи 15 млн 550 минг 500 сўмдан 14 млн 504 минг 378 сўмгача камайтирилган эди.

Бундан ташқари бошқарув раиси томонидан заводда ўрнатилган 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларининг синхрон ишлашини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳолати ўрганилди ва технологик жараёнларда меҳнат қилаётган муҳандислар, ёш мутахассислар билан очиқ суҳбат қилинди.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилиши бошланган Янги Ўзбекистон турар жойларини биринчи навбатда GTL заводининг ходимларига қурилиш жараёнини ўзида босқичма-босқич ажратиб бориш ишларини бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди ва синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилишини бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan GTL мажмуасида йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёлари ишлаб чиқарилиш режалаштирилган.

Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Наманганда руҳий носоғлом шахс автомобилни олиб қочди
Жамият, Наманган18:31 | 27.9.22
Наманганда руҳий носоғлом шахс автомобилни олиб қочди