Япониядаги JATA халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ўз миллий стенди билан иштирок этмоқда — фото

Япониянинг Токио халқаро кўргазма марказида 22 сентябрь, пайшанба куни JATA Tourism Expo Japan 2022  халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда кўргазмада иштирок этаётган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Шавкат Мирзиёевнинг «Бир тур — бутун минтақа» тамойили остидаги қўшма туризм дастурларини яратишга доир ташаббусини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси, Япониянинг JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамда Марказий Осиё давлатлари туристик администрациялари билан ҳамкорликда яратилган ягона стендда  иштирок этмоқда.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистон стендини бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

«Туризм соҳаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан мамлакат миллий иқтисодиётининг стратегик йўналишларидан бири сифатида белгилаб берилди. Соҳадаги ислоҳотлар натижасида виза режими соддалаштирилди, электрон виза жорий этилди, туризм бизнеси вакилларига қатор имтиёзлар берилди, шу билан бирга, мавжуд туристик масканлардан ташқари барча ҳудудларда янгидан-янги туристик объектлар барпо этилмоқда.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ва Япония туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга. Японияликларнинг Ўзбекистонга саёҳати тарихи узоқ асрларга бориб тақалади, зеро, бу мамлакатнинг савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқалари Буюк Ипак йўли орқали ривожланган»,деди JATA Tourism Expo Japan 2022 халқаро кўргазмасида Ўзбекистон стендини очиб берган туризм ва маданий мерос вазири.

Азиз Абдуҳакимов кўргазма иштирокчилари ҳамда Япония туристик бизнес вакилларини Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро тадбирларда фаол иштирок этишга чорлади. 

Шундан сўнг Ўзбекистоннинг маданият соҳаси вакиллари томонидан ўзбек миллий санъати намуналари ижро этилди ва бу кўргазмага ташриф буюрганлар олқишига сазовор бўлди.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, JATA Tourism Expo Japan 2022 халқаро кўргазмасида ўзбекистонлик туроператорлар ҳам иштирок этиб, япониялик туроператорлар ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган ҳамкасблари билан B2B учрашувларда қатнашмоқда.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди