«Яхшироқ номзод бўлса, кўриб чиқишга тайёрман». Президент Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь, пайшанба куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрига ташриф буюриши тўғрисида хабар берилганди. Айни пайтда сессия бошланган ва унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Агар мендан президент бўлиб, тайёрлаган кадрларингизни кўрсатинг дейилса, улардан бири сифатида Зойир Мирзаевни кўрсатган бўлардим. У жуда оғир шароитларда, мураккаб вазиятдаги вилоятларда ишлади. Зойир Мирзаев жуда кўп жойда керак. Лекин мен уни Тошкент вилоятига олиб келдим. Мен Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилар эканман, ҳозир ҳам шу вазифани бажара оладиган номзод бўлса кўриб чиқишга тайёрман.

Зойир Мирзаевни Тошкент вилоятига олиб келаётганимда айтганман – ‘сен ҳали Қашқадарё вилоятини оғир дейсан, Тошкент вилоятидаги вазият икки карра оғирʼ. Пойтахтнинг ёнгинаси бўлган Чиноз туманида ичимлик суви муаммо.

Шунинг учун бугун мен баландпарвоз нутқларни четга суриб, ҳокимликка номзоднинг таклифларини эшитсак, унинг муаммоларини ечиш устида ишласак», — дея Президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Kun.uz».

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими Зойир Мирзаев 18 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади