АҚШда Украинани НАТОга қабул қилмаслик таклиф этилмоқда

Собиқ президент Рональд Рейганнинг махсус ёрдамчиси бўлиб ишлаган ва ҳозирда Катон институтининг катта илмий ходими сифатида фаолият юритаётган Дуг Бэндоу АҚШ Украинани НАТОга қабул қилмаслиги кераклигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украинанинг Шимолий Атлантика альянсига аъзолиги Америка халқи учун юк бўлади.

Рейганнинг собиқ маслаҳатчисининг таъкидлашича, 2008 йилда Жанубий Осетиядаги можародан кейин Қўшма Штатлар альянс Украина ва Грузияни аъзоликка қабул қилишига ваъда бериб келган. Шу билан бирга, унинг айтишича, Европа ушбу фикрларга қўшилмаган.

«Европаликлар уларнинг аризасини маъқулламасликларини очиқ айтди. На Украина ва на Грузия Европа ёки Америка мудофааси учун муҳим бўлган. АҚШ аҳолиси Украинанинг мудофаа қарамоғидагилар рўйхатига киритилишини қўллаб-қувватламайди», — дейди Бэндоу.

Бэндоунинг қайд этишича, Украинада ҳарбий операциянинг бошланиши фақатгина ғарб давлатларининг Киевга берган ваъдаларида «доим турмаганини» тасдиқлаган, холос. Шунингдек, Шимолий Атлантика альянси аъзолари Украина сабаб Москва билан тўғридан-тўғри тўқнашувлар «уларнинг манфаатида эмаслигини» тан олган.

Бэндоунинг фикрича, можаро тугаганидан сўнг НАТОнинг европалик аъзолари ўзларининг ҳимоясини Америка томонига ишониб, одатий амалиётига қайтишлари мумкин.

Аввалроқ НАТО Украинадаги урушга аралашса, Россия қандай йўл тутиши прогноз қилинган. НАТО Россия урушда ютса, нима юз беришини маълум қилган. Шунингдек, мутахассисларнинг сўзларига кўра, Украина альянсга қабул қилинмаса ҳам, НАТОга аъзо давлатлардан энг яхши технологияларни олади.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди