Бугун оқшоми. Россияда қаҳрамонга айланган ўзбекистонлик, Атамбаевнинг ўғиллари билан учрашган Садир Жапаров, Ўзбекистонда фаолияти тўхтатилган «Мир»

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Самарқандда икки ёшли фарзандини калтаклаган аёлга суд ҳукми ўқилди

Ижтимоий тармоқларда 2022 йилнинг 14 июнь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида даволатиш учун шифохонага олиб борган икки ёшли фарзандини калтаклаётган аёл тасвирланган видео тарқалганди. 1988 йилда туғилган руҳий жиҳатдан соғлом аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Кадр: Telegram

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилди

Ўзбекистонда Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди. Марказ буни техник носозликлар билан изоҳлаган. Аввалроқ АҚШ ҳукумати «Мир» тўлов тизими билан ҳамкорлик қилаётган банкларни иккиламчи санкцияларга тушиш хавфи ҳақида огоҳлантирган ва шундан сўнг Қозоғистон, Туркия, Арманистон ва Вьетнамнинг йирик банклари ушбу картани қабул қилишни тўхтатган эди. Uzcard эса «Мир» карталарига хизмат қилишда давом этилишини маълум қилган эди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонлик йигит Москвада икки аёлни ёнғиндан қутқарди

Москвада светофорлар устаси бўлиб ишловчи 24 ёшли ўзбекистонлик йигит Ойбек Эштемиров шаҳардаги бинолардан бирида содир бўлган ёнғиндан икки нафар аёлни қутқариб қолди. Маълум қилинишича, у ёнғин содир бўлган жойга тасодифан бориб қолган. Бинонинг еттинчи қаватидан икки аёлни олиб чиққан. Ойбек Эштемиров кўрсатган жасорати учун Москва шаҳри Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар бошқармаси ҳамда Россия ФВВ Бош бошқармаси томонидан тақдирланган.

Фото: «MDN.ru»

Жаҳонда нима гап?

Рамзан Қодиров Чеченистонда сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди.

Чеченистон раҳбарининг таъкидлашича, «махсус операция»га ҳозирга қадар 20 минг чеченистонлик жалб қилинган ва бу бўйича «план» 254 фоизга бажариб қўйилган. Шунингдек, жаноб Қодиров 21 сентябрь куни Грознийда «махсус операция»га қарши намойишга чиққан аёллар ҳақида тўхталиб, улардан 40 га яқинининг қариндошлари сафарбарликка жалб қилинганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, қайси аёл митингга чиқса, унинг эри ва болалари «олд фронт»га жўнатилади.

Фото: «РИА Новости»

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев озод қилиниши мумкин

«Sputnik Қирғизистон»га кўра, Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатнинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг ўғиллари билан учрашган. Буни Жапаровнинг ўғли Рустам илтимос қилгани маълум бўлди. Суҳбатда Атамбаевни авф қилиш масаласи муҳокама қилинган. Садир Жапаров қачонки суд якунланганидан кейин судланувчи бу ҳақда илтимос қилсагина, унда бундай ваколат бўлиши ҳақида айтган.

Фото: EPA

Атамбаев 2020 йилнинг июнь ойида «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши бўйича айбдор деб топилиб, 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. Кейинчалик унга яна бир қатор айблар қўйилган.

Жаҳон бозорида нефть нархи тушиб кетди

Bent маркали нефть нархи 23 сентябрь, жума кунги савдолар чоғида деярли уч фоизга тушиб кетди. Таъкидланишича, кун ярмига келиб Brent маркали нефтнинг ноябрь фьючерслари нархи 2,9 фоизга тушиб, бир баррели учун 87,84 долларни ташкил этган. WTI маркали нефть нархи эса ҳудди шу даврда 3,28 фоизга тушиб, баррели учун 80,75 долларни ташкил этди. Нархнинг тушишига бозорда талабнинг пасайиш шароити сабаб бўлгани таъкидланди.

Фото: Getty Images

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди