Германия сафарбарликдан қочаётган россияликларга бошпана беришга тайёр

Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёр. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер маълум қилди.

Фото: «Fontanka.ru»

Унинг сўзларига кўра, «Путин режимига қарши чиққанлар» Германиядан бошпана олиш учун ариза бериши мумкин.

«Қоидага кўра, шафқатсиз репрессия хавф солаётган дезертирлар Германияда халқаро ҳимоя олади. Путин режимига мардларча қарши чиққан ва шу сабабли ҳаёти хавф остида қолган ҳар бир одам сиёсий таъқибга асосланиб, Германиядан бошпана олиш учун ариза бериши мумкин», — дейди Фезер.

Вазирнинг таъкидлашича, Германия бир неча ойдан буён таъқибга учраган Россия режими танқидчиларини қабул қилиб келмоқда. «Мазкур жараён давомида ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 438 кишини қабул қилдик», — дейди Фезер.

Адлия вазири Марко Бушман Twitter’даги саҳифасига «кўплаб россияликлар ўз ватанини тарк этишини» ёзган. «Либерал демократияни севадиган барчани Германияда кўришдан хурсандмиз», — дея қайд этади у.

Россияликларнинг Кремлга содиқлик даражаси қандай аниқланиши на Адлия ва на Ички ишлар вазирликлари ойдинлик киритган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди