Москвада ўзбекистонлик йигит икки аёлни ёнғиндан қутқарди — видео

Москвада ёнғин чиққан уйдан икки аёлни қутқариб чиққан 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси тақдирланди, деб хабар беради «MK.ru».

Фото: «MDN.ru»

Қайд этилишича, тақдирлаш маросими Москвадаги ўзбек диаспораси ва давлат органлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган. Ўзбекистонлик Ойбек Эштемиров Россия пойтахтида светофорлар устаси бўлиб ишлайди.

У кўнгилсиз ҳодиса рўй берган жойга тасодифан бориб қолган. «Танишимнинг олдига кетаётгандим, у бувисига ёрдам беришимни сўраганди. Мана ёрдам бердим, фақатгина бувига эмас, балки яна икки кишига ҳам», — дейди у.

Ўша куни Ойбек лифтда 8-қаватга кўтарилган. Бир неча дақиқадан кейин куйган ҳидни сеза бошлаган ва пастки қаватда ёнғин чиққанини тушунган. У пастга тушиб, ойнани синдирган. Аввалига еттинчи қаватдан бир аёлни қўшни балконга олиб ўтган, кейин юқори қаватга чиқиб, ёнғин тарқалган квартирадан кекса аёлни қутқарган. Кўп ўтмай воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар уларнинг тушишига ёрдам берган.

Таъкидланишича, Ойбекнинг уйида содир бўлган ёнғинда жияни ҳалок бўлган, опаси куйиш жароҳатларини олган. «Эндиликда ёнғинда қолган одамларга ёрдам кўрсатиш — менинг бурчим», — дейди у.

Ойбек Эштемиров кўрсатган жасорати учун Москва шаҳри Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар бошқармаси ҳамда Россия ФВВ Бош бошқармаси томонидан тақдирланган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак 80 фоиз куйиши билан реанимацияга жойлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди