Москвадан Урганчга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Россиянинг «Ямал» авиакомпаниясига тегишли самолёт Урганчга илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Аirports’нинг Telegram каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, 22 сентябрь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да авиакомпанияга тегишли Airbus A321 самолёти Москва—Урганч—Москва йўналиши бўйича 208 нафар йўловчини Урганчга олиб келган. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинган.

Хабарда айтилишича, Москвадан Урганчга мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Аввалроқ авиакомпания Москвадан Наманган ва Самарқандга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрдан Дубай—Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам қатнов йўлга қўйилганди. Шунингдек, Россия авиакомпанияси Самарқанддан Қозонга парвозларни йўлга қўйгани ҳақида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди