Ўзбекистон автомобиль бозорида савдолар сезиларли ўсди

Ўзбекистонда 2022 йил бошидан буён автомобиль савдосининг сезиларли ўсиши қайд этилди. Энг юқори ўсиш суръатлари Наманган — 44 фоиз, Қашқадарё – 34 фоиз ва Жиззах вилоятларида – 23 фоиз кузатилган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таҳилларга кўра, ҳозирги кунда автомобилларга бўлган талаб анча барқарор бўлиб, 2022 йилнинг январь ойида бошланган фаоллик ўсиш тенденциясини давом эттирмоқда. Август ойида автомобиль сотиб олишга қизиқишнинг ортиши қайд этилган, бу валюта курсларининг ўзгариши ва истеъмолчиларнинг пул маблағларини инвестиция қилиш истаги ортиши билан боғлиқ.

Қайд этилишича, август ойида сотилган автотранспорт воситаларининг умумий сони 119,3 мингтани ташкил этган, бу июль ойига нисбатан 16 фоизга кўп. Йил бошидан буён мамлакатнинг барча ҳудудларида автомобиль савдоси сезиларли даражада ошган. Жумладан, энг юқори ўсиш суръатлари Наманган — 44 фоиз, Қашқадарё — 34 фоиз ва Жиззах вилоятларида — 23 фоиз қайд этилган. 2021 йил август ойига нисбатан автомобиль савдоси икки баравар ошган (+61,9 минг).

Энг кўп автомобиллар Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган — 525 028 та. Пойтахтдан кейин энг кўп рўйхатга олинган автомобиллар: Самарқанд вилоятида — 392 475 та, Тошкент вилоятида — 324 154 та ва Фарғона вилоятида — 325 009 та. Август ойида иккиламчи бозорда 98 мингта автомобиль сотилган, бу ўтган ойга нисбатан 21 фоизга кўп. Шу билан бирга, иккиламчи автомобиль бозори йил давомида 2,2 баробар ўсган.

Шунингдек, август ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобилларнинг сотилиши 17 мингтани ташкил этган ва июль ойига нисбатан 7,5 фоизга камайган. Шу билан бирга, 2021 йил август ойига нисбатан савдо ҳажми 1,8 баравар ошган. Чет элда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситалари олди-сотди шартномалари сони эса 1,8 мингтани ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 38 фоизга, ўтган йилнинг август ойига нисбатан эса 1,8 баробарга ошгани қайд этилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига нечта автомобиль тўғри келиши маълум бўлганди. 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра республикада жисмоний шахсларга тегишли жами автомобиллар сони 3 268 470 тани, енгил автомобиллар сони эса 3 051 734 тани ташкил этмоқда.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди