12:21 | 23.09.22 142

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди

Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган

Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Қайд этилишича, нархлар 21 сентябрь ҳолати бўйича тақдим қилинган. Картошканинг 1 килограми 2000–6000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) — 49 500—78 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 58 000—91 000 сўм (+1000 сўм);
  • картошка (1 килограмм) — 2000—6000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 1500—5000 сўм (+500 сўм);
  • сабзи (1 килограмм) — 1 500—5 000 сўм (-1000 сўм);
  • тухум (10 дона) — 7000—16 000 сўм (-1000 сўм);
  • гуруч (1 килограмм) — 5000—25 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 16 000—30 000 сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 12 000—17 000 сўм.

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Қўмитанинг 30 август маълумотлари билан таққослаганда, бир ой ичида қўй гўшти нархи 1 000 сўмга қимматлашган, сабзи ва тухум эса 1000 сўмга арзонлашган.