Ўзбекистон элчиси БАА президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)даги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Абдулазиз Аққулов ушбу мамлакат президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, тантанали маросим Абу-Дабидаги «Қаср ал-Ватан» қароргоҳида бўлиб ўтган. Ташкил этилган қисқа суҳбат чоғида БАА раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон—Бирлашган Араб Амирликлари муносабатлари жадал ривожланиб, янги амалий мазмун билан бойиб бораётганини маълум қилган. Расмий Абу-Даби Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун барча чораларни кўришга тайёрлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БААга янги президент сайлангани маълум қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи БАА президенти этиб сайлангани билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди