Ўзбекистонда аҳоли томонидан январь-август ойларида қанча китоб сотиб олингани маълум бўлди

Ўзбекистонда аҳоли томонидан онлайн назорат касса техникаси орқали январь-август ойларида қанча китоб сотиб олингани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, аҳоли томонидан онлайн назорат касса техникаси орқали 2022 йилнинг 8 ойида 111,7 миллиард сўмлик китоб сотиб олинган. Ушбу давр мобайнида 5708 та китоб савдоси билан шуғулланувчи субъектнинг 15,3 минг савдо шохобчаси орқали 980,6 минг марта китоб маҳсулотлари реализация қилинган.

Энг кўп китоб харид қилинган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 58,9 миллиард сўм;
  • Андижон вилояти — 14,8 миллиард сўм;
  • Тошкент вилояти — 12,5 миллиард сўм;
  • Навоий вилояти — 6,8 миллиард сўм;
  • Самарқанд вилояти — 4,1 миллиард сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп ностандарт китоблар қайси вилоятларда сотувга чиқарилгани маълум қилинганди. Келтирилишича, мазкур контрафакт китоб маҳсулотларининг асосий қисмини умумтаълим мактабларига мўлжалланган ва сотуви тақиқланган дарсликлардан ташкил топган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди