Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилди

Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди, деб хабар беради «РБК».

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Таъкидланишича, марказ буни «тўлов тизими иштирокчилари томонидаги техник тартиблар» билан изоҳлаган. Чекловлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган «Мир» каратларига, шунингдек, Uzcard кобейжинг карталари — хориждаги «Мир» карталарига тааллуқли.

«Gazeta.uz»нинг ёзишича, Uzcard’нинг кобейжинг карталарини — «Мир»ни чиқариш билан шуғулланувчи банклар ўз сайтларидан бу ҳақдаги маълумотларни ўчириб ташлашни бошлаган. 21 сентябрдан бошлаб «Туронбанк», «Микрокредитбанк» ва «Халқ банки» шу турдаги карталар чиқарилишига оид бўлимни ўчириб ташлаган.

Фото: «Gazeta.uz»
Фото: «Gazeta.uz»

Эслатиб ўтамиз, август ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда Россиянинг «Мир» тўлов тизими ривожланишини эълон қилган, бу Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш имконини беришини айтганди. Жорий ҳафта эса Қозоғистон, Арманистон, Туркия ва Вьетнамдаги айрим банклар АҚШ Молия вазирлигининг иккиламчи санкциялар хавфи ҳақида огоҳлантириши муносабати билан «Мир» карталари хизматини чеклаганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди