Ўзбекистонда қанча банкомат носоз ҳолатда ва ишламаётгани маълум қилинди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда банкоматлар орқали истеъмолчиларга банк хизматларини кўрсатиш ҳолати юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар ўтказди, деб хабар беради «Yuz.uz».

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, республиканинг 127  та ҳудудида тижорат банклари томонидан жойлаштирилган 1003 та банкомат бўйича ўтказилган кузатувларда уларнинг 103 тасида банк номи, ишонч телефон рақами ва тўлов тизими ҳақидаги маълумот йўқлиги аниқланган.

Шунингдек, 2 та ҳолатда 24/7 туну кун ишловчи шохобчаси ёпиқлиги, 52 та банкомат носоз ҳолатда ва ишламаётгани, 107 та банкоматда нақд пул йўқлиги қайд этилган. Ёки 50 та банкоматнинг ахборот хавфсизлиги таъминламаган ҳолда видеокузатув тизимлари ёрдамида назоратга олинмагани ҳамда 52 тасининг жойлашган ҳолати қониқарсизлиги кузатилган.

Марказий банк билан ҳамкорликда банкоматларнинг талаб даражасида мунтазам ишлаб туришини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Аввалроқ Тошкентда банкоматдан салкам 400 миллион сўм ўғирлаган 4 киши ҳибсга олингани ва банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган 21 ёшли йигит ушлангани айтилган.

Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди