Ўзбекистоннинг баъзи жойларида дам олиш кунлари ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлади

Ўзбекистонда 23—26 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд этилишича, 23 сентябрь ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида бир оз шамол билан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ушбу кунларда ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража илиқ, кундуз кунлари 30-35 даража иссиқ атрофида бўлади. Бу сентябрь ойининг ушбу кунлари учун ўртача йиллик ҳарорат қийматларидан бир оз юқори ҳисобланади.

Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига 25 сентябрь, якшанба куни Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва кечга томон Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши ва шамол 15-20 метр/секундгача, баъзида 21-23 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистоннинг шимолида ҳарорат пасайиши бошланиши маълум қилинган.

Шунингдек, 26 сентябрдан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалиши, Республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Жанубнинг энг чеккасида ва Фарғона водийсида шамолнинг кучайиши 21-23 метр/секундга етиши таъкидланган.

26 сентябрь куни Бухоро, Навоий вилоятларида, сешанба куни тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади. 2500 метрдан юқори бўлган баланд тоғларда ёмғир қорга айланиб, шимолий вилоятлар бўйича, 27 сентябрь куни эса республиканинг барча ҳудудлари бўйича салқинлашиши, ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даражагача, кундуз кунлари 22-25 даражагача пасайиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда дам олиш кунлари салқин ҳаво кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди