«Ўзбекнефтгаз»: Коррупцияга қарши курашиш тизими мувофиқлик сертификати назорат аудитидан ўтказилди

Ўзбекистон Президенти, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг тегишли топшириқлари доирасида акциядорлик жамияти ва унинг таркибига кирувчи корхоналар, завод-бошқармалар ва нефть базаларида Молиявий ва комплаенс назорат департамаенти томонидан «Йўл харитаси» тасдиқланган. Ушбу дастур доирасида акциядорлик жамият фаолиятида коррупция хавфини ўрганиш, унинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш юзасидан коррупцияга қарши курашиш сиёсатини кенг татбиқ этиш тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

Амалга оширилган самарали ишлар натижасида 2021 йилнинг сентябрь ойида «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг коррупцияга қарши мувофиқлик тизими — «ISO 37001:2016» халқаро сертификатини қўлга киритган эди. Жорий йилда ушбу сертификат назорат аудитидан ўтказилди.

Аудит жараёнлари Жанубий Кореянинг G CERTI Co., Ltd. ҳалқаро аудиторлик ва сертификатлаш ташкилоти ва Central Asia Certification МЧЖ томонидан амалга оширилиб, хорижий экспертлар ва жамият масъул ходимлари иштирокида амалга оширилди.

Халқаро экспертлар томонидан жамиятнинг деярли барча жабҳалари, бизнес жараёнлар, департамент ва бўлинмалар масъул ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш жараёнига қай даражада жалб этилганлиги ҳамда жамият томонидан ишлаб чиқилган ички меъёрий ҳужжатлар базаси ўрганилди.

Назорат аудити жараёнида мутахассислар томонидан жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасида олдига қўйган мақсадлари, «Йўл харитаси»да белгиланган муҳим йўналишлар амалиётга ҳақиқатда татбиқ этилганлиги яна бир бор тасдиқланди ва тегишли «ISO 37001:2016» Коррупцияга қарши курашиш тизими мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди.

Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини амалиётга кенг татбиқ этиш, коррупция хавфларини бартараф этиш, коррупцияга нисбатан «0 бардошлик» тамойили ташвиқоти жараёнида нафақат масъул раҳбар ва бўлинмалар ўрни, балки ҳар бир ходимнинг иштироки муҳим ҳисобланади ва келажакда жамият фаолияти давомида «яхлит механизм» каби иш олиб бориш чора-тадбирлари такомиллаштириб борилади.

Маълумот учун, «ISO 37001:2016» халқаро стандарт бўлиб, ташкилотда коррупцияга қарши самарали тизимни яратиш бўйича халқаро моделни ўз ичига олади. Бу ташкилотда коррупцияга қарши тўлиқ бошқарув тизимини тавсифловчи ҳақиқий халқаро стандартдир.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди