Қашқадарёда маст фуқаро ЙПХ ходимини онасидан хақорат қилиб, унга нисбатан куч ишлатди — видео

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида маст фуқаро ЙПХ ходимини онасидан хақорат қилиб, унга нисбатан куч ишлатган. Бу ҳақда «Nasafnews» Telegram канали хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 21 сентябрь куни соат 15:40 ларда Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 4Р Яккабоғ—Чироқчи—Кўкдала—Шўрбозор автомобиль йўлининг 66-километрида фуқаро ва ЙПХ инспектори ўртасида тортишув келиб чиққан.

Чироқчи тумани ИИБ ЙПХ инспектори сержант А.Раҳматов томонидан текшириш учун тўхтатилган Nexia автомобили йўловчиси 1991 йилда туғилган фуқаро Ш.М. маст ҳолда ходимнинг қонуний ҳаракатларига халал бериб, уни ҳақорат қилган ва унга нисбатан куч ишлатган.

Ходим жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш учун рация орқали ёрдамчи наряд чақиртирганида Ш.М. воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузар процессуал тартибда қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклагани, Хоразмда маст ҳайдовчи Nexia’да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборгани, Тошкентда маст аёл ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда маст ҳайдовчининг устидан кулган ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди