Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев озод этилиши мумкин

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг фарзандлари билан гаплашди. Бу ҳақда «Sputnik Қирғизистон» нашри хабар берди.

Фото: EPA

Маълум қилинишича, Атамбаевнинг фарзандларини қабул қилишни унинг ўғли Рустам илтимос қилган.

«У менга ‘Ота, Атамбаевнинг ўғилларини қабул қилинг, қаттиқ илтимос қилишяпти. Ахир биз вақтида Атамбаевнинг қабулига кира олмасдик-куʼ, деди. У ўғилларини ёнимга олиб келди. Ўғлим мендан-да раҳмдил дея ўйладим. Болаларни қабул қилиб, уларга барчасини тушунтирдим. Ҳозирда суд жараёни кетмоқда, мен аралаша олмайман. Уни ҳозироқ озод этиш бўйича буйруқ беришга ҳаққим йўқ. Қўй-Тошдаги воқеалар бўйича суд якунланганидан кейингина менда шундай ваколат пайдо бўлади», — дейди Жапаров.

Қайд этилишича, гап афв этиш ҳақида кетмоқда. Аммо президент ушбу ваколатидан суд ҳукми кучга кирганидан кейин ва судланувчи президентдан бу бўйича илтимос қилсагина фойдалана олади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июнь ойида Алмазбек Атамбаев «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиш иши бўйича коррупцияда айбдор деб топилиб, ўн бир йилу икки ойга қамалган эди. 2021 йил ёзида эса у Туркия фуқароларига ноқонуний паспорт бериш, шунингдек, 2020 йил октябрь ойида оммавий тартибсизликлар уюштиришда айбланди.

2022 йилнинг июнь ойи бошида Қирғизистоннинг собиқ президенти 2010 йил июнида мамлакат жанубида юз берган оммавий тартибсизликлар бўйича ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланган эди. Атамбаев 2010 йил июнь ойида маҳаллий қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги этник тўқнашувларнинг олдини олиши мумкин бўлгани, лекин у буни амалга оширмагани айтилган.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади