Россиянинг қўшни давлатлар билан чегараларида кўп километрлик тирбандликлар юзага келди

Ижтимоий тармоқларда Россия чегара пунктларида, асосан, Грузия, Қозоғистон, Мўғулистон ва Финляндия билан чегарада автомобиль тирбандликлари юзага келгани акс этган кўплаб видеоёзувлар тарқалди. ОАВ ва Telegram каналлар буни Россия президенти Владимир Путин томонидан 21 сентябрь куни эълон қилинган сафарбарлик билан боғламоқда. Чегарада аввал ҳам кўп километрлик навбатлар кузатилган, аммо сўнгги кунларда бу муаммоли ҳолатга айланган.

Фото: AFP

Грузия

Грузиялик блогер Николай Левшиснинг айтишича, Россия ва Грузия ўртасидаги «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пункти орқали 22 сентябрь куни соат 12:00 ҳолатига 10 соатда ўтиш мумкин бўлган, 21 сентябрь куни бу муддат уч соатни ташкил этаётганди. «Эхо Кавказа» «Верхний Ларс»да автомобиллар тирбандлиги акс этган видеоларни эълон қилган. Шимолий Осетия ФВВ Бош бошқармаси 22 сентябрь тонгида «Грузия ҳарбий магистрали штат режимида ишлаётгани»ни маълум қилган.

Қозоғистон

Оренбург вилоятидаги «Маштаково» пунктида ҳам (Самарадан 190 километр узоқликда) кўп километрларга чўзилган навбатлар юзага келган. Кўплаб одамлар чегарагача таксида етиб олиб, чегарадан пиёда ўтмоқда. Тольяттилик фуқаро Қозоғистоннинг «Мой город» нашрига берган интервьюсида «сафарбарлик эълон қилиниши биланоқ» мамлакатдан кетишга қарор қилгани ҳақида айтган. Чельябинск вилоятидаги «Бугристое» пунктида ҳам навбатлар юзага келган, бу ҳақда BBC рус хизматига чегарадан ўтиб келган россияликлардан бири айтиб берган. Унинг сўзларига кўра, асосан ёш йигитлар ўтирган 100 дан ортиқ автомобилни кўрганини айтган.

Мўғулистон

Видеоёзувларга кўра, Бурятиядаги «Кяхта» чегара пунктида ҳам навбатлар ҳосил бўлган. «Кяхта» Иркутскдан 520 километр, Улан-Удедан 230 километр масофада жойлашган. 21 сентябрь куни кундузи «Кяхта» Telegram канали Россия—Мўғулистон чегарасида «катта ажиотаж кузатилаётгани» тўғрисида хабар берганди. 22 сентябрь куни Мўғулистон ТИВ бу чегара ўтиш жойида навбатлар йўқлиги, назорат-ўтказиш пункти одатий режимда ишлаётганини маълум қилган.

Финляндия

«Фонтанка» нашрини ёзишича, 21 сентябрь куни кечқурун Ленинград вилоятидаги чегара пунктларида навбатлар юзага келган, тунда тирбандлик бир неча километрга чўзилган. Финляндияга ўтаётган одамларнинг сўзларига кўра, бунгача кечаси чегарада навбатлар кузатилмаган, энди улар чегарадан ўтиш учун беш соатгача вақт сарфлаяпти. Финляндия чегара хизмати 21 сентябрь куни кечқурун чегарадаги вазият деярли ўзгармаганини айтган, аммо кўп ўтмасдан, 22 сентябрга ўтар кечаси трафик кескин ошгани маълум қилинган. Чоршанба куни ушбу қўшни мамлакатга Россиядан 4824 автомобиль ўтган, ўтган ҳафтада — бу миқдор кунига 3 мингга ҳам бормаётган эди.

Қайд этилишича, Россиядан чиқиб кетаётган эркакларнинг бир қисмидан армияда хизмат қилган-қилмагани сўралмоқда. 21 сентябрь куни «Пограничний контроль» Telegram канали ўқувчиларига кўра чегарадан эркакларни ортиқча саволларсиз қўйиб юборишаётганди. Шу куни кечга бориб, Москва аэропортларида хорижга чиқаётган кўплаб эркаклардан қўшимча маълумотлар сўраш бошланган ва бу ўртача беш-ўн дақиқа вақт олган. 22 сентябрга ўтар кечаси бошқа чегара пунктларида ҳам шундай саволлар берила бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди