Самарқандда 11 та қурилиш-пудрат ташкилоти сохта маълумотлар асосида тендерда ғолиб бўлган

Самарқандда 11 та қурилиш-пудрат ташкилоти сохта маълумотлар асосида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида ғолиб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар берди.

Фото: «Zarnews.uz»

Қайд этилишича, Самарқандда вилоят прокурори раҳбарлигида ташкил этилган ҳудудий штабга дастурлар асосида ажратилган маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш вазифаси юклатилган.

Давлат раҳбарининг 2022 йил 22 январдаги «2022—2024 йилларда республиканинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган дастур доирасида вилоятда 189 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиши ва уларнинг 172 таси 2022 йилда якунланиши белгиланган.

Шу мақсадда бюджетдан 802,5 миллиард сўм маблағ ёки ажратилган лимитнинг 76 фоизи молиялаштирилиб, 774 миллиард сўм ўзлаштирилган. 77 та объектда белгиланган ишлар якунланиб, фойдаланишга топширилган. Дастур ижросини таъминлашда масъулларнинг етарлича жонбозлик кўрсатмаганлиги ҳамда ўзибўларчилик кайфиятида иш юритаётганлиги сабабли 2 та объектнинг экспертиза хулосалари олинмаган ва 4 тасининг пудратчиси аниқланмаган.

Шунингдек, 3 та мактабгача таълим ташкилоти, 6 та мактаб, 2 та олий таълим муассасаларининг қурилиши ўқув йили бошлангунга қадар тамомланмасдан қолган. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида 32 та маҳалла ва қишлоқлар учун ажратилган 446,1 миллиард сўм маблағ эвазига 1026 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилиб, 70 миллиард сўм молиялаштирилган.

«Ҳудудий штаб ўзининг устувор фаолиятини қурилиш соҳасидаги қонун бузилишларни аниқлаш ва унинг оқибатлари билан курашишга эмас, балки бу борадаги содир этилиши мумкин бўлган жиноий хатти-ҳаракатлар ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратиб, хато-камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга йўналтириб келмоқда», — деган вилоят прокурори Ҳотамов.

Шу каби жараёнларда ҳар бир лойиҳанинг асослилиги ўрганилиб, лойиҳа ҳужжатларига 230 та ҳолатда ортиқча ёки заруриятсиз киритилган 58,5 миллиард сўм маблағ мақбуллаштирилган. Пайариқ туманидаги 59- умумтаълим мактабини реконструкция қилиш бўйича «Самкадастр» масъулияти чекланган жамияти томонидан 1 миллиард 420,4 миллион сўмга ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларида ора ёпма плиталар сони ошириб кўрсатилиши натижасида объект қиймати сунъий равишда 119,7 миллион сўмга ошириб кўрсатилган.

Ургут туманидаги 121-мактабнинг фасад қисми сувоқ ишларида 145 миллион сўм, 81-мактабда нархларни ошириб кўрсатиш орқали 47 миллион сўм ва Каттақўрғон шаҳридаги 11-мактабни реконструкция қилиш объекти сметасида материал харажатларига 206 миллион сўм ортиқча харажатлар кўрсатилгани аниқланиб, бартараф этилган.

Aввалроқ Самарқандда фуқаролар мурожаатларига эътиборсиз қараган 17 нафар мансабдор шахсга нисбатан тегишли органлар томонидан қонуний чора кўрилиши белгилангангани ҳақида хабар берилганди. Вилоятда ижроси кечикаётган мурожаатлар сони 1361 тани ташкил этиб, уларнинг 566 таси, яъни 42 фоизга яқини электр тармоқлари корхонаси ҳиссасига тўғри келиши таъкидланган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди