Самарқандда 250 га яқин мансабдор жавобгарликка тортилган

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 72-сессияси доирасида 250 га яқин мансабдор жавобгарликка тортилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар берди.

Фото: «Zarnews.uz»

Қайд этилишича, ҳудудлардаги дастурлар ижросида вазифасини лозим даражада бажармаган ва қонун бузилишига йўл қўйган 42 нафар масъул интизомий, 197 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, қўпол қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан 17 та жиноят иши қўзғатилди ва жиноят оқибатида етказилган 3 миллиард 878 миллион сўмлик зарарлар ундирилган.

«Обод қишлоқ» дастури доирасида «Қобил қурувчи сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан Паст Дарғом туманидаги 21-мактабда олиб борилган қурилиш-монтаж ишлари давомида 587,2 миллион сўм талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ҳукми билан айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилган.

Шунингдек, қурилиш сифати ва иш ҳажмларининг тўлиқ бажарилиши ўрганилиб, 124 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 1,673 миллиард сўмлик ҳамда 69 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 1,725 миллиард сўмлик ишлар бартараф эттирилиши орқали келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олди олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда фуқаролар мурожаатларига эътиборсиз қараган 17 нафар мансабдор шахсга нисбатан тегишли органлар томонидан қонуний чора кўрилиши белгилангангани ҳақида хабар берилганди. Вилоятда ижроси кечикаётган мурожаатлар сони 1361 тани ташкил этиб, уларнинг 566 таси, яъни 42 фоизга яқини электр тармоқлари корхонаси ҳиссасига тўғри келиши таъкидланган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди