Самарқандда икки ёшли фарзандини калтаклаган аёлга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди биносида икки ёшли фарзандини калтаклаган аёлга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Bu kun» информацион дастурида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида аёл болани шафқатсизларча калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Кейинроқ мазкур ҳолат 14 июнь куни Пайариқ туманида содир бўлгани аниқланган.

Тумандаги Бошқўрғон МФЙда яшаб келаётган, 1988 йилда таваллуд топган, руҳий соғлом, турмуш ўртоғи билан яшаб келаётган аёл 2020 йилда туғилган фарзандини даволатиш учун шифохонага олиб борганда, у ерда стресс ва асабий ҳолатда фарзандига нисбатан ушбу ҳаракатларни содир этгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Аёл судда қилган ишидан пушаймонлигини маълум қилган. «Бўйнини тутмайди, ўтира олмайди, овқат ея олмайди», — дейди она бола ҳақида.

Боланинг қонуний вакили ҳисобланган буви келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, набирасини унга олиб беришларини сўраган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.А.га икки йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Самарқандда фарзандини калтаклаган аёл иши юзасидан муносабат билдириб, аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини берганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото