Сурия қирғоқларида ичида муҳожирлар бўлган кема ҳалокатга учради

Сурия қирғоқларида ичида муҳожирлар бўлган кема ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида 71 киши ҳалок бўлган, деб хабар беради Euronews.

Фото: «Укринформ»

Қайд этилишича, Ливандан йўлга чиққан кемада 150 дан ортиқ одам бўлган. Айни вақтда омон қолган 20 киши шифохонага ётқизилган.

«Аксарият қисми ливанлик ва суриялик бўлган муҳожирларнинг айримларида шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган», дейилади хабарда.

Ҳукумат ҳозирда қутқарув операцияларини давом эттирмоқда. Мазкур ҳодиса Ливандаги инқироз сабаб Европага қочиб кетишга уринган ливанлик, суриялик ва фаластинлик муҳожирлар орасида содир бўлган энг йирик ҳалокатлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг май ойида Ўрта Ер денгизнинг Ливия қирғоқларида бортида 130 га яқин ноқонуний муҳожир бўлган учта резина қайиқ ағдарилиб кетганди.

Маълумот учун, Ливия Европа давлатларига кирмоқчи бўлган африкалик қочоқлар учун асосий транзит пункти ҳисобланади. Ливиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси 2020 йилда 11 891 ноқонуний мигрант қирғоқ яқинида қутқарилиб, мамлакатга олиб келингани, 300 дан ортиқ мигрант эса вафот этгани ҳақида маълум қилган. Шу ўринда, уларнинг ҳақиқий сони Ливиядан Европага ноқонуний саёҳат қилган барча шахсларни ҳисобга олишнинг иложи йўқлиги сабабли анча кўп бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди