Тошкентда Lacetti ва Cobalt тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Тошкент шаҳри Бектемир туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

22 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси қаршисида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.Х. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Cobalt автомобили билан тўқнашув содир этган. Ходиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Cobalt ҳайдовчиси олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қамчиқда бир нечта машиналар иштирокидаги йирик ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлгани, Тошкентда Audi ва Nexia-1 иштирокида ЙТҲ содир бўлгани,  Тошкентда ЙТҲ содир этиб жанжаллашгани тўғрисида хабар берилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди