Тошкентда тадбиркорни 24 минг долларга «ухлатган» фуқаро ушланди

Тошкент вилоятида тадбиркорнинг 24 минг долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.Х. якка тартибдаги тадбиркор Ж.нинг ишончига кириб, унга гранит тошларини етказиб беришни ваъда қилган. Эвазига алдов йўли билан қўлга киритилган 24 минг долларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода тадбиркорни ўлдириш билан қўрқитиб, 70 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бўстонлиқда қурилиши тугалланмаган масжид қўрасида қурол сақлаб келган эркак аниқлангани маълум қилинганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди