Тошкентдаги 30 га яқин архитектура ёдгорлигига кондиционер ўрнатилиб, зарар етказилгани аниқланди

Тошкент шаҳрида Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ҳозирга қадар фойдаланиб келинаётган архитектура ёдгорликларининг аҳволи ўрганилди.

Фото: «Bugun.uz»

Идора матбуот хизматининг хабар беришича, пойтахтда мавжуд 290 та тарихий бинонинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда. Ўрганишлар фойдаланувчилар томонидан объектлардан нотўғри фойдаланиш ва зарар етказиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатган.

Жумладан, ўзбошимчалик билан 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказган ҳолда 818 дона кондиционер ҳамда 20 та объектга 36 та соябон ва баннер ўрнатилган. Масалан, давлат муҳофазасига олинган Тошкент иқтисодиёт университети биносига 30 та, Фанлар академиясига 49 та ёки Транспорт университетига 98 та кондиционер ўрнатилган.

Назорат тадбирларида 21 та объектдаги қонун бузилиши ҳолатлари фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан бартараф этилиши таъминланган. Шу билан бирга, 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилган.

Хусусан, «Ўзархив», Бадиий академия, Фанлар академияси, Руҳий касалликлар клиник шифохонаси, «Геология музейи», «Бошплан LITI» корхонаси ва бошқа идоралар масъул шахсларининг жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда маданий мерос объектлари рақамли платформаси яратилиши, маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилгани ҳамда 2 та ОТМда Маданий мерос объектларини асраш факультети очилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Танзила Норбоева айрим маданий мерос объектларининг номи бор-у, ўзи йўқ экани ҳақида гапирган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди