Байден ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилди

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Украина ҳудудларининг Россия таркибига қўшилишини ҳеч қачон тан олмаслигини маълум қилди. Шу орқали у ДХР, ЛХР ҳамда Россия қўшинлари томонидан назорат қилинаётган Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказиладиган референдумларга муносабат билдирган. Унинг баёноти Оқ уй сайтида эълон қилинди.

Фото: EPA

Америка президентининг сўзларига кўра, АҚШ ўз иттифоқдошлари билан қўшимча иқтисодий санкциялар устида иш олиб бормоқда.

«Россиянинг референдумлари сохта, Украинанинг айрим қисмларини куч билан қўшиб олишга уриниш учун ёлғон баҳона бўлиб, халқаро ҳуқуқни, жумладан, БМТ низомини қўпол равишда бузади. Биз иттифоқчиларимиз ва шерикларимиз билан қўшимча тезкор ва қаттиқ иқтисодий санкциялар жорий этиш бўйича ишлаймиз», — дейди Байден. АҚШ президенти Вашингтон референдумнинг ҳар қандай натижалари тан олинмаслигини ва Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатишни ваъда қилган.

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер олдинроқ АҚШ референдумлар натижасини тан олмаслигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон иттифоқчилари билан «Россияга қўшимча жиддий иқтисодий харажатларни юклашга» тайёр.

ДХР, ЛХР ва россиялик ҳарбийлар томонидан назорат қилинаётган Херсон ҳамда Запорожье вилоятларининг Россия таркибига қўшилиши бўйича беш кунлик референдумлар 23 сентябрдан бошланган. Овоз бериш жараёнлари бир вақтнинг ўзида Россиянинг 84 та вилоятида амалга оширилмоқда. Биринчи кун якуни бўйича ўртача 20 фоиз сайловчи овоз берган, ДХРнинг қарийб чорак қисми овоз бериш жараёнларида иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди