Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этди

«Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл» каби қўшиқлари билан машҳур бўлган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов бугун 61 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Таъкидланишича, Равшан Намозов узоқ вақт иккинчи даражадаги хафақон касаллигидан азият чеккан.

Фото: Instagram

Тошкент шаҳар ИИББ сочи ўсгани учун ота-онаси жаримага тортилган ўқувчи ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида узун соч қўйган ва соқоли ўсган ўқувчининг ота-онасига 1,5 миллион жарима солингани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди. Маълум қилинишича, бундай хабарлар ҳақиқатдан йироқ бўлиб, ўқувчининг ташқи қиёфаси учун ота-оналар жавоб бермайди.

Фото: «Халқ сўзи»

Самарқандда 60 ёшли маҳалла раиси талаба бўлди

Самарқанд вилояти Ургут тумани «Шодлик» МФЙ раиси Рофе Носиров 60 ёшида талаба бўлди. Гап шундаки, 2022 йил Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг тавсияси асосида Самарқанд вилоятидаги олий маълумотга эга бўлмаган 41 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси грант асосида олий ўқув юртларининг сиртқи таълим шаклига қабул қилинган.

Фото: ЎзА

Жаҳонда нима гап?

Херсон вилояти Украинанинг таркибидан бутунлай чиқиб кетмоқчи

Украинанинг Запарожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек, тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикаларида Россиянинг таркибига қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилмоқда. Херсон вилояти маъмурияти Украина таркибидан бутунлай чиқиш ва Россиянинг тўлақонли субъектига айланишни хоҳлаётганини маълум қилди. Хабар қилинишича, референдумнинг биринчи кунида сайловчиларнинг 15,31 фоизи иштирок этган.

Фото: «ТАСС»

Россия шаҳарларида «махсус операция»га қарши намойишлар яна бошланди

Россиянинг бир қатор шаҳарларида 24 сентябрь куни россияликларни Украинадаги «махсус операция»га мажбурий сафарбарликка юборилишига қарши намойишлар яна бошланди. Намойишчилар қўлларида «Биз гўшт эмасмиз» деб ёзилган баннерларни кўтариб олишган. Ҳозирда мамлакатнинг Иркутск, Улан-Уде, Новосибирск, Томск, Чита, Хабаровск каби шаҳарларида намойишчиларни қўлга олиш ҳаракатлари давом этмоқда.

Фото: Telegram / Tayga.info

Эслатиб ўтамиз, бугун Владимир Путин томонидан имозланган қонунга кўра, «махсус операция»да қатнашишдан бош тортган ёки унга қарши намойишга чиққанлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади. Аввалроқ намойишга чиққан 1,4 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган ва намойишда қатнашганларга сафарбарликка чақирув қоғози берилганди.

«Мир» тўлов тизими хакерлар ҳужумига учрамоқда

Ўзбекистонда 23 сентябр куни «тизимдаги носозликлар» туфайли хизмат кўрсатиш тўхтатилган «Мир» тўлов тизими украиналик хакерларнинг кенг кўламли DDoS ҳужумига учраётгани хабар қилинди. Таъкидланишича, ҳужумдан мақсад тизимда ва терминалларда носозликни келтириб чиқариш бўлган.

Фото: «РИА Новости»

Аввалроқ АҚШ ҳукумати томонидан «Мир» тўлов тизими билан ҳамкорлик қилаётган банклар иккиламчи санкцияларга тушиш хавфи ҳақида огоҳлантирилганидан сўнг Қозоғистон, Туркия, Арманистон ва Вьетнамнинг йирик банклари ушбу картани қабул қилишни тўхтатган эди.

Бугунда яшанг. «Бугун» билан қолинг.

Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди