«Бюджет даромадларининг ярмини ташкил этиши керак». Отабек Бакиров ҚҚСнинг 12 фоизга туширилиши ҳақида

Иқтисодчи Отабек Бакиров «Kommers.uz»га берган интервьюсида қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайишидан кўзланган енгилликларнинг тадбиркорларга таъсири ҳақида гапирди.

Кадр: YouTube

«Қўшилган қиймат солиғининг қамрови қанча кенг бўлса, шунда кўп субъект, истеъмолчи ютади. Қамров қанча кичкина бўлса, қанча кўп узилишлар, имтиёзлар бўлса, бунда занжирнинг қайсидир босқичидаги субъектлар ютқазади. Охир-оқибат истеъмолчи ҳам ютқазади. Чунки айрим субъектларда занжир узиладиган бўлса, ҚҚС — бу айланмадан солиққа айланиб қолади.

Қўшилган қиймат солиғи, 2020 йилда бошланган солиқ ислоҳотларидан кўзланган асосий мақсадлардан бири — кўламини кетма-кет кенгайтириш. ҚҚС тўловчилар сонини кўпайтириш, иложи борича, ҳамма тармоқларни ҚҚСга тортиш. Масалан, бу йилдан бошлаб ер майдони 25 гектардан юқори бўлган фермер хўжаликларининг ёки тижорат банкларининг комиссион даромадлари билан боғлиқ бўлган фаолиятлари ҳам ҚҚСга тортилди. Йилдан йилга нафақат субъектлар сонини кўпайтириш масаласи кетяпти, балки солиққа тортиладиган базани ҳам кенгайтириш масаласи ҳам кун тартибига қўйилмоқда.

Тасаввур қилинг, ‘идеал’да бизнинг бюджетимиз даромадларининг ярмини қўшилган қиймат солиғидан тушумлар ташкил этиши керак. ҚҚС — 12 фоиз бўлса, сиз айрим чегирмалар орқали  ялпи ички маҳсулотдан 12 фоизини бюджетга тортиб оласиз дегани. Яъни ҳаммадан тенг олинади. Бу энг адолатли солиқ дегани», —  дейди Отабек Бакиров.

Президент 2021 йилги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида бизнес учун солиқ юкини тушириш сиёсатини давом эттириб, қўшилган қиймат солиғи ставкасини янада туширишга ваъда берган эди. 2022 йилнинг 22 август куни Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, ҚҚС ставкаси туширилишини маълум қилганди.

«Очиқ айтишим керак, ‘иқтисодиёт пандемия туфайли ҳали тўлиқ тикланмади, жаҳон иқтисодиётидаги вазият яхши эмас, шу сабабли буни кейинга қолдирайлик’, деб таклиф берганлар ҳам бўлди. Лекин сизларни ишонтириб айтаман: биз ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз ва 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз!», — деган эди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ Ўзбекистонга тиббий асбоб-ускуналарни олиб кириш ҚҚСдан озод қилингани, Ўзбекистонда 9,2 триллион сўм ҚҚС суммаси тадбиркорларга қайтарилгани, мамлакатда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди