Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 22 сентябрь, пайшанба куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Олтиариқ тумани «Тегирмонбоши» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқаси автомобиль йўлининг 235-километрида Қўқон—Фарғона йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-1 автомобили ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон тўсиққа бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 2003 йилда туғилган автомобиль ҳайдовчиси ва 21 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, бир нафар фуқаро тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Айни пайтда воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

Аввалроқ Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди