Финляндия яқин кунларда россиялик туристларнинг мамлакатга киришини тақиқлайди

Финляндия яқин кунларда россиялик туристларнинг Шенген визаси бўйича мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди. Бу ҳақда Финляндия президентининг сайти орқали маълум қилинди.

Фото: Reuters

«Барча туристларга чегарани кесиб ўтиш имконияти блокланади. Бу олдинроқ Финляндия томонидан берилган Шенген визалари, бошқа мамлакатлардан берилган мазкур виза бўйича саёҳат қилувчиларга ҳам тааллуқли», — дейди мамлакат ТИВ раҳбари Пекка Хаависто.

Унинг сўзларига кўра, чекловлар кейинги ҳафтадан — мазкур қадамни амалга ошириш бўйича техник ва ҳуқуқий тайёргарлик якунлангач жорий этилади. Бироқ таъкидланишича, чекловлар Финляндияга оилавий, иш, ўқув ёки гуманитар мақсадларда келаётган Россия фуқароларига таъсир кўрсатмайди.

Эстония, Литва, Латвия ва Польша 19 сентябрь куни россиялик туристлар учун чегараларини ёпганди. Финляндия ҳозирча россияликлар Европа Иттифоқига туризм мақсадларида кириши мумкин бўлган ягона чегарадош давлат бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ АҚШ Конгресси 200 га яқин россияликка қарши санкцияларни қўлловчи қонун лойҳасини қабул қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Украина Путиннинг қизларига қарши санкциялар киритган. Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди