«Имтиёзлар аниқ мақсадни кўзлаши керак» — Отабек Бакиров

Иқтисодчи Отабек Бакиров «Kommers.uz»га берган интервьюсида солиқ имтиёзларининг кўпайиши имтиёзлардан четда қолган аҳолига, қолаверса, бутун иқтисодиётга юкламаларни кўпайтириб юбормайдими, деган саволга жавоб берди.

Кадр: YouTube

Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай имтиёз, бу солиқ имтиёз бўладими ёки ташқи иқтисодий фаолият божлари, тарифлар билан боғлиқ имтиёз бўладими, аниқ мақсадни кўзлаши керак.

«Авваламбор, биз қандай мақсадларни ўз олдимизга қўйяпмиз? Иқтисодиётнинг қайси тармоғини ривожлантирмоқчимиз?

Иккинчиси, шу мақсадлар йўлида имкониятлар, ресурсларимизни тўғри чамалашимиз керак. Учинчиси, қанча муддат давомида шу нарсани амалга ошириш бўйича тасаввуримизни ҳосил қилиб олишимиз керак.

Пала-партиш, имтиёз учун имтиёз бериш, енгиллик учун енгиллик яратиш билан амалга ошириладиган қадамлар доим тўғри натижаларга олиб келмайди. Шунинг учун имтиёз беришда ташаббускорлар ҳам, бу имтиёздан манфаатдорлар ҳам учта масалани аниқлаштириб олиши керак.

Албатта, имтиёз мавжуд бўлган жойда имтиёздан ташқарида қолган субъектлар бундан манфаатдор бўлмайди. Биринчидан, энг камида рақобатли, тенг шароитда бўлмайди. Иккинчиси, табиий равишда имтиёз олган рақобатчиларидан секинроқ ривожланишга мажбур», — дейди Отабек Бакиров.

Аввалроқ иқтисодчи Исмоил Туропов «Kommers.uz»га берган интервьюсида сўнгги 2-3 йилда аҳоли ўртасида онлайн омонатлар оммалашгани ва бу омонатлар бозорида катта ютуқ бўлганини таъкидлаганди. Унинг қайд этишича, пандемия туфайли масофавий хизматлар ривожланиши фонида онлайн омонатлар ҳажми ошган.

Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео
Янгиликлар10:45 | 26.11.22
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео