Жанубий Корея Ўзбекистонга 10 млн долларлик грант маблағларини ажратди

Жанубий Корея Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратишга грант ажратди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова бошчилигидаги делегация Корея юқори технологиялар институтининг (KIAT) халқаро ҳамкорлик бўйича директори Парк Чён Кьё билан музокаралар ўтказган.

Музокаралар давомида Ўзбекистон учун экологик тоза (сиқилган табиий газ) қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш тўғрисида келишув баёни имзоланган. Лойиҳа 2022—2026 йилларда амалга оширилиб, Жанубий Корея томони 10 миллион доллар қийматида грант маблағлари ажратиши кўзда тутилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилиши, мамлакат топ-50 инновацион давлатлар қаторига киритилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди