«Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралади

«Катта еттилик» (G7) мамлакатлари етакчилари Украинанинг босиб олинган ҳудудлари — Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисмида, шунингдек, ўзини ДХР ва ЛХР деб эълон қилган ҳудудларда Россияга қўшилиш бўйича ўтказилаётган референдумларни кескин қоралади. Бу ҳақда G7 нинг қўшма баёнотига таяниб, Deutsche Welle хабар берди.

Фото: Shutterstock

Ҳужжатда қайд этилишича, Россия босиб олинган ҳудудларда «демократик меъёрларни эътиборсиз қолдирмоқда», «маҳаллий аҳолини очиқдан-очиқ қўрқитяпти». «Босқинчи ҳокимият томонидан уюштирилган овоз бериш Россиянинг давлат чегараларини мажбуран ўзгартиришга уринишларига доимий қаршилик кўрсатаётган Украина халқининг иродасини акс эттирмайди», дейилади баёнотда.

Германия, АҚШ, Канада, Франция, Буюк Британия, Италия ва Японияни ўз ичига олган G7 на «референдумлар»нинг ўзини, на уларнинг «натижалари»дан кейин кутилаётган Украина минтақаларининг Россия томонидан аннексия қилинишини ҳеч қачон тан олмаслигини билдирган.

Бундан ташқари, баёнотда можаронинг янада кучайиб бораётгани, жумладан, Россия президенти Владимир Путин томонидан эълон қилинган сафарбарлик россияликларнинг мамлакатдан оммавий чиқиб кетишига сабаб бўлаётгани таъкидланган.

G7 дунёнинг барча мамлакатларини Россиянинг халқаро ҳуқуқни бузгани учун ёлғон ниқоб яратишга уриниши бўлган сохта «референдумлари»ни тан олмасликка чақирган ва Россиянинг Украинанинг суверен ҳудудини аннексия қилишга уриниш бўйича ноқонуний ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи шахслар ва гуруҳларга нисбатан кейинги иқтисодий санкциялар қўллашга ваъда берган.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия таркибига қўшилиш борасидаги олдинги референдум натижаларига қарамасдан, Киевнинг позицияси ўзгаришсиз қолишини маълум қилганди. Унинг айтишича, Украинанинг шериклари ҳам бу борада мамлакатни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди