Наманганда кучли таъсир қилувчи психотроп дориларни қарийб 34 млн сўмга сотаётганлар ушланди

Наманганда кучли таъсир қилувчи психотроп дориларни қарийб 34 миллион сўмга сотаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда 3 нафар фуқаро олдиндан ўзаро тил бириктириб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 1316 дона «Regapen» номли дори воситасини 32,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Шунингдек, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Каттақўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро Э.га жами 56 дона «Regapen» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Сирдарёда 7 мингга яқин психотроп дорилар ёқиб юборилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлганлар қўлга олинган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади