Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон йўналишида ҳамкорликни кенгайтиради

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг АҚШ Давлат департаментининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест ҳамда АҚШнинг Афғон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Рина Амери билан музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

Фото: «Дунё» агентлиги

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, учрашув давомида Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш, унинг иқтисодиётини тиклаш, ушбу мамлакатда мураккаб ижтимоий-гуманитар вазиятни ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон—Америка ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.

АҚШ Махсус вакилларининг таъкидлашича, 2022 йилнинг июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция мазкур давлатдаги вазиятни йўлга солиш борасида жаҳон ҳамжамиятининг изчил ёндашувларини ишлаб чиқиш учун самарали платформа яратган.

Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш ва тизимлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган. Шу нуқтаи назардан, Термиз шаҳрида ташкил этилган Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб бериш учун Кўп тармоқли транспорт-логистика хабининг имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги эътироф этилган.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Афғонистонни назорат қилувчи «Толибон» ҳукуматини четлаб ўтиб, мамлакатга 3,5 миллиард доллар беришга қарор қилганди.

Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар12:33 | 3.12.22
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди
Тошкентда профилактика инспектори аёл сабаб ўлдирилгани айтилган хабарларга муносабат билдирилди
Янгиликлар11:54 | 3.12.22
Тошкентда профилактика инспектори аёл сабаб ўлдирилгани айтилган хабарларга муносабат билдирилди