Ўзбекистонда судья ўз ваколатлари муддати давомида алмаштирилмаслиги мумкин

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида асосий қонунга киритилаётган ўзгаришлар билан одил судлов тизимининг мустақиллиги янада мустаҳкамланиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Конституциявий комиссия эксперти, юридик фанлар доктори, профессор Сурайё Раҳмонова «Bugun.uz»га хабар берди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Конституциянинг 112-моддаси матнига «Судьялар ўз ваколатлари муддати давомида алмаштирилмайди, дахлсиз ва конкрет ишлар бўйича ҳисобдор эмас» деган қоида киритилмоқда.

Шунингдек, мазкур моддага таклиф этилаётган яна бир муҳим, одил судлов мустақиллигини таъминлашга қаратилган кафолат — бу «Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди» деган қоида.

Мазкур конституциявий кафолат асосида судьялар ишига ҳар қандай аралашув, тазйиқ кескин жазоланиши, уларнинг хавотирсиз ва дадил ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилиши таъминланади.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди