Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади

Россия президенти Владимир Путин Жиноят кодексига «сафарбарлик», «ҳарбий ҳолат», «уруш вақти» каби тушунчаларни киритувчи қонунни имзолади. Давлат Думаси қонунни 20 сентябрда қабул қилди, Федерация кенгаши уни 21 сентябрда тасдиқлади.

Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, ихтиёрий таслим бўлганлар 3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан бош тортганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, дезертирлик ва хизматга келмаганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, ҳарбий буйруқларни бажармаслик, ҳарбий хизмат бошлиғига қаршилик кўрсатиш, хизмат жойини ўзбошимчалик билан тарк этиш, хизматдан бўйин товлаш, хизмат ўташ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган.

Аввалроқ Москвадаги бир нечта полиция идорасида 21 сентябрь куни ўтказилган сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилгани айтилганди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди