Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида мушкул аҳволда қолган фуқаро ватанга қайтарилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Маълум қилинишича, 15 сентябрь куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллиги ҳамда бош консулхонага фуқаро Н.К.дан оғир вазиятда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўралган мурожаат келиб тушган.

Фуқаронинг мурожаати вакиллик томонидан ўрганиб чиқилган ва унинг оғир аҳволда экани аниқланган. Шундан сўнг фуқарога Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилган.

«Аёл Санкт-Петербург—Урганч йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиянинг Рубцовск шаҳрида пулсиз кўчада қолган 6 нафар ўзбекистонлик фуқарога ёрдам кўрсатилгани, Москвада 15 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи қисман ундириб берилгани, Россияда ўзбекистонлик мигрантларни мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди