Самарқандда 60 ёшли маҳалла раиси талаба бўлди

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг тавсияномаси асосида Самарқанд вилоятидаги 41 нафар ўрта ва ўрта махсус маълумотли маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси давлат гранти асосида сиртқи таълим шакли бўйича олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасида талаба раислар иштирокида ўтказилган тадбирда бошқарма бошлиғи уларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятига омад тилаган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, маҳалла фуқаролар йиғини раиси қоида тариқасида олий маълумотли бўлиши керак. 2022 йилда ўтказилган сайловда аҳолининг хоҳиш-истагига кўра, маҳалла ишини тўғри тушунадиган, одамлар билан ишлаш олиш кўникмаси ва тажрибасига эга 57 нафар фуқаро, гарчи олий маълумотли бўлмаса-да маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланган. «Вазиримизнинг тавсияномаси асосида улар босқичма-босқич давлат гранти асосида олий ўқув юртларида таҳсил олади», — дейди Самарқанд вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Жабборов.

Маълум қилинишича, Пахтачи туманидан 1 нафар, Нуробод, Оқдарё, Булунғур, Иштихон, Каттақўрғон туманларидан 2 нафардан, Нарпай, Пайариқ, Қўшработ ва Самарқанд туманларидан 3 нафар, Паст Дарғом тумани ва Самарқанд шаҳридан 5 нафар, Ургут туманидан 8 нафар маҳалла ходими Гулистон давлат университетининг ижтимоий иш факультети фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинган. Шунингдек, улар орасида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлимларида фаолият кўрсатаётган 2 нафар етакчи мутахассис ҳам бор.

Фото: ЎзА

«Маҳалламиз аҳлининг ишончи, туман ҳокимлигининг қўллаб-қувватлаши билан 25 йилдан буён маҳалла оқсоқолиман. Афсуски, олий маълумот олиш насиб қилмаганди. Лекин тўрт нафар фарзандимни ҳам университет ва институтларда ўқитганман. Маҳалламиз ёшларининг илм олишини ҳам қўллаб-қувватлаб, рағбатлантираман. Мана энди давлатимиз берган имконият туфайли 60 ёшимда олий маълумотли бўлиш бахтига эришиб турибман», — дейди Ургут туманидаги «Шодлик» маҳалласи раиси Рофе Носиров.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилганди. Унда давлат раҳбари бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши кераклигини таъкидлаган эди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди