Саудия Арабистони 2023 йили космосга ўз экипажини учиришни режалаштирмоқда

Саудия Арабистони 23 сентябрь, жума куни биринчи миллий бошқариладиган космик парвоз дастурини ишга туширди, деб хабар беради «Синьхуа» агентлиги.

Фото: «РИА Новости»

Қайд этилишича, ушбу дастурнинг мақсади 2023 йилда икки нафар саудиялик космонавтни космосга олиб чиқишдан иборат. Экипаж таркибидан бир аёл ва бир эркак ўрин олади.

Саудия Арабистони Космос комиссияси маълумотларига кўра, дастур узоқ ва қисқа муддатли космик парвозларга малакали номзодларни тайёрлаш, илмий тажрибаларни ўтказиш ҳамда соғлиқни сақлаш, барқарор ривожланиш ва космик технология соҳасида тадқиқотларни амалга оширишни ўз ичига олади.

Шунингдек, Саудия Арабистони яқин ойларда Миллий космик дастурни ишга туширади. Унда мамлакатнинг коинот дастурлари ва коинотнинг инсониятга хизмат қилишига қаратилган ташаббуслар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, британиялик миллиардер Ричард Брэнсон 2021 йилда ўзининг Virgin Galactic кемасида космосга парвоз қилганди. Бу суборбитал парвоз бўлиб, кема Ердан тахминан 80 километр узоқликдаги космик чегарага етиб келган ва АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги Америка космодромига муваффақиятли қўнган. Кейинчалик Жефф Безоснинг New Shepard капсулали ракета комплекси 20 июль куни 107 километрга кўтарилган. Бутун парвоз 10 дақиқа давом этган. Ўз навбатида, Илом Маскка қарашли SpaceX компаниясининг космик кемасида 4 кишилик фуқаролик экипажи космосда бўлиб, 3 кундан сўнг қайтганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди