Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди

Тожикистон Бош прокуратураси Қирғизистоннинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари ва фуқароларига нисбатан босқинчилик, икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдириш, халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрларини қасддан бузиш ва қўпорувчилик айблари билан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Баёнотда айтилишича, қирғиз ҳарбийлари Тожикистон мустақиллиги, яхлитлигини бузиш мақсадида турли ҳарбий техника ва ўқотар қуроллардан фойдаланиб, Исфара, Конибодом, Бобожон Ғофуров, Жаббор Расулов ҳамда Лахш шаҳар ва туманларида жойлашган чегара пунктлари ва қишлоқларга қуролли ҳужум уюштирган.

«Қирғизистон Тожикистон ҳудудини эгаллаш мақсадида чегара ҳудудларига кўп сонли оғир қуруқлик ва ҳаво ҳарбий техникаси ҳамда кўп сонли ҳарбий хизматчиларни жойлаштирган», дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, Қирғизистон ҳарбий хизматчиларининг қуролли ҳужуми Тожикистоннинг 4 та шаҳар ва вилояти ҳудудида амалга оширилган, бундан ташқари, улар мактаблар, масжидлар, шифохоналар каби тинч аҳоли объектларига ҳужум қилган.

«Оқибатда нафақат ҳарбий хизматчилар, балки тинч аҳоли вакиллари – аёллар ва болалар ҳам ҳалок бўлди ва яраланди», — дея қўшимча қилди департамент.

Шу боис Тожикистон Бош прокуратураси тажовускор уруш бошлаш ёки олиб бориш, икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдириш, халқаро ҳуқуқни қасддан бузиш каби моддалар бўйича жиноий иш қўзғаган.

Қирғизистон Бош прокуратураси ҳам аввалроқ чегарадаги можаро факти бўйича жиноий иш қўзғатган эди.

Эслатиб ўтамиз, расмий маълумотларга кўра, 14—17 сентябрь кунлари бўлиб ўтган можаролар оқибатида Тожикистоннинг 41 фуқароси ҳалок бўлган, 30 га яқин киши жароҳатланган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото