Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди

Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето ҳуқуқи тизимини бекор қилишни зарур деб ҳисоблайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлуга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: AP Photo

«Кўплаб сиёсатчилар дунё БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзосидан каттароқ эканини айтмоқда», — дейди у Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг якунида. Трансляция вазирнинг Twitter’даги саҳифаси орқали амалга оширилган.

Човушўғлунинг фикрича, кўпчилик овоз билан қарор қабул қилиш вето ҳуқуқининг ўрнини босиши мумкин. «Ушбу масалада энг муҳими — максимал қамраб олиш ва адолатни таъминлаш», — дейди вазир. Човушўғлу Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг БМТни ислоҳ қилиш чақириғи тобора кўпроқ дунё етакчилари томонидан қўллаб-қувватланаётганини ва буни Бош Ассамблеянинг сўнгги сессияси ҳам кўрсатганини эслатган.

15 та давлат аъзо бўлган БМТ Хавфсизлик кенгашида фақат бешта мамлакат вето қўйиш ҳуқуқига эга: Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция.

Аввалроқ Россия зудлик билан БМТ Хавфсизлик кенгашини чақирмоқчилиги ва БМТ бош котиби тинчлик рамзи деб билган мамлакат номини айтгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади